Таниқли тожик шоираси ва ёзувчиси Гулрухсор Сафиева Cамарқандда
Таниқли тожик шоираси ва ёзувчиси Гулрухсор Сафиева оташнафас шоира сифатида нафақат Тожикистон балки МДҲ давлатларида ҳам ўз обрў-эьтиборига эга ижодкордир. Шоира 1947 йил 17 декабрда Комсомолобод (ҳозирги Нуробод) ноҳиясининг Яхч қишлоғида туғилган. 1968 йилда Тожикистон Давлат Университетининг тожик филологияси факултетини битиргач, илк меҳнат фаолиятини «Тожикистон комсомоли» рўзномасида бошлаган. Тожикистон Ленин комсомоли марказий қўмитаси матбуот бўлими мудири, «Тожикистон пионери» рўзномасида муҳаррир, ёзувчилар Иттифоқи раёсати котиби, Тожикистон маданияти хазинаси раиси ва Россия «Евро-Осиё» халқаро академияси раиси лавозимларида хизмат қилган. Айни пайтда халқаро «Жаҳон Шеърияти академияси»нинг раисидир. Шоиранинг илк шеъри 1962 йилда «Совет Қаротегини» газетасида чоп этилган.